12:16 / 13.12.2019
2 925

Президент қарори лойиҳаси: Ўзбекистонда «ўрта бизнес» тоифаси жорий этилади

Президент қарори лойиҳаси: Ўзбекистонда «ўрта бизнес» тоифаси жорий этилади
Ўрта бизнесни ривожлантиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари қабул қилинади. Президентнинг бу ҳақдаги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.

Белгилаб қўйилишича:

2020 йилнинг 1 апрелидан ўрта тадбиркорлик (бизнес) субъектлари тоифасига мулк шаклидан қатъи назар, кичик корхоналар учун йилига белгиланганидан ортиқ, лекин ишлаб чиқариш соҳасида 100 дан 150 нафаргача, қурилишда 70 дан 100 нафаргача, қишлоқ хўжалиги ва бошқа ишлаб чиқариш соҳаларида, улгуржи савдода 30 дан 40 нафаргача, чакана савдо, хизмат кўрсатиш ҳамда бошқа ишлаб чиқаришдан ташқари соҳаларда 20 дан 30 нафаргача иш билан банд ходимга эга бўлган ўрта корхоналар киради;

ўрта корхоналар одатда хом ашё ва материалларни дастлабки қайта ишлаш, кичик ҳажмли, лекин кўп меҳнат талаб қиладиган бутловчи маҳсулотлар, жиҳоз ва асбоб-ускуналар, халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъати буюмлари ишлаб чиқариш соҳаларида, шунингдек, сервис хизмати ва аҳолига хизмат кўрсатиш соҳаларида барпо этилади;

кичик бизнес субъектлари учун барча имтиёз ва преференциялар ўрта тадбиркорлик (бизнес) субъектларига татбиқ этилади;

йиллик айланма маблағи 1 млрд. сўмдан 3 млрд. сўмгача бўлган тадбиркорлик субъектлари ўрта бизнес тоифасига киритилади ва қўшилган қиймат солиғидан озод этилади.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда Тадбиркорлик субъектлари ходимларининг ўртача йиллик сонини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқадилар ва белгиланган тартибда тасдиқлайдилар.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташки савдо вазирлиги ва Савдо саноат палатаси қуйидагиларни таъминлайди:

ўрта тадбиркорлик (бизнес) корхоналарини ривожлантириш учун хорижий сармояларни жалб этиш бўйича фаолиятни йўлга қўйиш, сармоя жалб этиш жараёнининг барча босқичларида сармоя лойиҳаларининг, шу жумладан, жалб этилаётган хорижий кредитлар лойиҳаларининг самарадорлиги мониторингини ўтказиш;

корхонанинг мулк шакли ва соҳа бўйича кимга бўйсунишидан қатъи назар, барча товар ишлаб чиқарувчиларга дастлабки ҳисоб-китоб ва ҳисобот, молиявий ресурслардан самарали фойдаланиш, сармоя жалб этиш, маҳсулотни экспорт қилиш, кадрларга профессионал таълим бериш билан боғлиқ бўлган барча масалаларда кўмаклашиш.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси 2020 йил 1 апрелдан бошлаб ўрта тадбиркорлик (бизнес) субъектларидан чораклик ҳисоботлар олинишини Давлат статистика дастурига киритади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент қарори лойиҳаси: Ўзбекистонда «ўрта бизнес» тоифаси жорий этилади