16:30 / 14.12.2019
3 096

Қарздорга тегишли уй сотилишига бир баҳя қолди

Қарздорга тегишли уй сотилишига бир баҳя қолди
Мажбурий ижро бюроси Қарши шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг ижро варақаларига асосан қарздор Қарши шаҳридаги хусусий корхонаси ҳисобидан ундирувчи М.Розеқова ва Т.Усмоновларнинг фойдасига 118 млн. 500 минг сўм пул маблағи, 2 млн. 390 сўм суд ҳаражатлари ва 2 млн. сўм маънавий зарар ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган эди.

Қарздор ўз ҳоҳиши билан зарар пулларини тўлашдан бош тортиб келганлиги сабабли номидаги мол-мулкини аниқлаш мақсадида ваколатли ташкилотларга сўровномалар юборилган бўлиб, олинган жавоб хатларига кўра, қарздор хусусий қурилиш корхонасига тегишли бўлган Қарши шаҳридаги 4 қаватли турар жой биноси борлиги аниқланган ҳамда ушбу турар жой биносининг 27-хонадони хатлаб олиниб, 233 млн. 943 минг сўмга баҳоланиб, “Е-ijro auksion” электрон-онлайн аукционларини ташкил этиш маркази орқали савдога чиқарилган.

Мажбурий ижро бюроси Қарши шаҳар бўлими томонидан олиб борилган ижро харакатлари давомида, хатланган бино сотилиб кетмаслиги учун қарздор хусусий корхонаси томонидан қарздорлик тўлиқ бартараф этилиб, ундирувчилар М.Розеқова ва Т.Усмоновларга тилхат орқали топширилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қарздорга тегишли уй сотилишига бир баҳя қолди