21:39 / 14.12.2019
6 730

Собиқ МХХчини ўлдирган “Akfa medline” ходими устидан ҳукм ўқилди

Собиқ МХХчини ўлдирган “Akfa medline” ходими устидан ҳукм ўқилди
Тошкент шаҳридаги қабристонда рўй берган қотиллик тафсилотлари маълум бўлди. 2018 йил 5 сентябрь куни “Шайх Зайниддин” қабристонидан бўйни кесилган жасад топилган эди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” газетаси хабар тарқатди. Тошкент шаҳри прокуратураси алоҳида муҳим ишлар бўйича терговчиси Жасурбек Маҳмудовга кўра, тергов-суриштирув жараёнида қотиллик “Akfa medline” клиникаси ходими томонидан содир этилгани аниқланди.

Қайд этилишича, марҳум бир муддат Миллий хавфсизлик хизматида ишлагач, оилавий шароити тўғри келмагани учун ишдан бўшаган. Шундан кейин спиртли ичимликка ружу қўйиб, фирибгарлик йўлига кирган. У таниши – “Akfa medline” клиникаси ходимидан ҳам 8 миллион сўмга яқин қарз олган, аммо қайтариб бермаган. Икки таниш қабристонга қарз олди-бердисини ҳал этиш учун боради. Аммо ўзаро низолашув оқибатида “Akfa medline” клиникаси ходими қарздор танишини бўйнига пичоқ тортиб ўлдиради.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳри суди ҳукмига кўра, қотилликда айбланган шахсга 16 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Собиқ МХХчини ўлдирган “Akfa medline” ходими устидан ҳукм ўқилди