21:15 / 16.12.2019
4 889

Ангренда 2 бош қўй 2,9 млн. сўм қалбаки пулга сотилди

Ангренда 2 бош қўй 2,9 млн. сўм қалбаки пулга сотилди
Ангренда фуқаронинг 2 бош қўйлари эвазига 2,9 млн. сўм қалбаки пул берган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ангрен шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, Ангрен шаҳрида жойлашган мол бозорида 2 нафар номаълум шахслар фуқаро Э.А.ни алдаб, 2 бош қўйларини 2,9 млн. сўмга сотиб олишга келишиб, унга 1 дона 100 минг сўмлик ва 57 дона 50 минг сўмлик купюрадаги қалбаки пулларни ўтказиб, 2 бош қўйларини қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ангренда 2 бош қўй 2,9 млн. сўм қалбаки пулга сотилди