10:43 / 17.12.2019
2 935

Суҳбат одобини биласизми?

Суҳбат одобини биласизми?
1. Суҳбатдошингизни юзига қараб саломлашинг, бошқа томонга аланглаб сўрашиш одобдан эмас.
2. Қўл бериб сўрашганда қўлни қаттиқ сиқиб ҳам юборманг, номига силаб ҳам қўйманг. Хўл қўл билан сўрашманг.
3. Суҳбат чоғида суҳбатдошингиз афтига қараб эснаманг, эснаганда кафтингиз билан оғзингизни тўсинг.
4. Сизга диққат билан гапираётганда қўл телефонингизга тикилиб ўтирманг.
5. Суҳбат қизиб, Сизга бирон муҳим масалани гапириб турганда: “Анаву одамни курткаси Gucci экан” деб суҳбатни "тараша" тушгандай бўлиб юборманг.
6. Куйиниб бирон нимани гапираётганда телефонингизни қулоққа тутиб, ўгирилиб кетманг. Зарур бўлса, изн сўраб қўйиш гўзал одобдан! "Узр жавоб бериб юборсам бўладими?" дейиш суҳбатдошга ҳурмат бўлади.
7. Фикрининг тугатишини кутинг.
8. Таом устида суҳбатлашсангиз оғзингизни кичикроқ очиб, чаппиламай енг.
9. Жиддий мавзуни ҳазилга айлантирманг.
10. Иш юзасидан телефонда бирон расм кўрсатса, кўриб бўлиб, бошқа расмларни варроқлашга тушманг. Ўзи рухсат берса, варроқланг.

«Ўзимга ўгитлар» туркумидан
Камолиддин Муҳаммад

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Суҳбат одобини биласизми?