14:42 / 17.12.2019
2 700

Очиқ ва эркин сайловлар – демократия асоси

Очиқ ва эркин сайловлар – демократия асоси
Ўзбекистон катта сиёсий жараён - Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови арафасида турибди. Мазкур сайловни юксак савияда ва амалдаги қонунчилик асосида ўтишини таъминлаш мақсадида олиб борилган тайёргарлик жараёнлари Тошкент вилояти Бекобод тумани 4-сектор ҳудудига қарашли сайлов участкаларида ҳам якунланди.

Сайлов участкаларида 4-сектор ишчи гуруҳи томонидан сайловчиларнинг сиёсий жараёнда фаол иштирокини таъминлаш мақсадида барча шароитлар яратилди.

Хусусан, тумандаги 24-округ, 157-сайлов участкасида ҳам ДСИ ва бошқа мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида шинам ва иссиқ хоналар тайёрланди. Сайловчилар билан ўтказилаётган сайловолди учрашувлари ва тарғибот тадбирларини самарали ташкил этилиши назоратга олинди.

Сайлов участкаси фаолиятини кўздан кечириш давомида сайловчиларнинг муддатидан олдин овоз бериш жараёнлари бошланганлигига ҳам гувоҳи бўлдик.

Дастлабки куннинг ўзида 157-сайлов участкасига келиб 4 нафар киши ўз фуқаролик ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда муддатидан олдин овоз бердилар, - деди сайлов участкасининг раиси Ирода Маматқулова.

Гувоҳи бўлганингиздай, муддатидан олдин овоз берган сайловчининг бюллетенлари елимланган конвертларда сайлов участкаси комиссиясининг икки нафар аъзоси томонидан имзоланиб, муҳрланяпти ва сайловчининг имзоси билан тасдиқланмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, ушбу сиёсий жараённи юқори савияда ўтишини таъминлашда яқиндан кўмак бераётган Бекобод тумани ДСИ ходимларига миннатдорлик билдираман.

Умра сафарига йўл олганим боис, юртимизда ўтаётган сайлов жараёнига иштирок эта олмасдим. Муддатидан олдин овоз бериш имкони яратилгани мен учун айни муддао бўлди. Мендан сайлов кунида бўла олмаслигимнинг сабабларини тасдиқловчи ҳеч қандай қўшимча ҳужжатлар талаб қилинмади.
Шунингдек, сайлов участкасида эса аҳоли учун яратилган шароитларни кўриб, хурсанд бўлдим
, - дейди Сиддиқжон Парпиев.

Хулоса қилиб айтганда, демократик жамият белгиларидан бўлмиш сайлов жараёнлари очиқлик, ошкоралик, шаффофлик асосида ташкиллаштирилиши учун барча бирдай фаол бўлиши лозим. Юртимизда сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар сарҳисобидан англашимиз мумкинки, бу йилги сайлов демократик давлатнинг ҳаққонийлигини кўрсатиб берадиган восита бўлиши шубҳасиз.

Тошкент вилояти Давлат солиқ бошқармаси
Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Очиқ ва эркин сайловлар – демократия асоси