15:15 / 17.12.2019
2 894

Қўштирноқ ичидаги сохта тадбиркор

Қўштирноқ ичидаги сохта тадбиркор
Юртимизда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчиларга кенг имкониятлар яратиб берилишига қарамасдан, афсуски айрим қўштирноқ ичидаги “тадбиркор”лар орасида ноқонуний йўл билан кўпроқ даромад олишни мақсад қилиб, ўзлари билиб билмасдан қонунбузарлик ҳолатларини содир этишмоқда.

Жумладан, Мажбурий ижро бюроснинг Денов туман бўлими томонидан тумандаги “Боғиэрам” МФЙда яшовчи фуқаро И.Д. хонадонида қўлбола оҳак цехи ташкил қилинганлиги фош этилди. Ҳуқуқбузар умумий фойдаланишдаги ер устидан ўтган табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 3 дона қўлбола қозон ҳамда 4 дона қўлбола усулда тайёрланган горелкалардан оҳак маҳсулотларини тайёрлашда фойдаланиб, жами 22,5 миллион сўмлик табиий газни ноқонуний истеъмол қилиб, туман газ тармоқлари корхонаси манфаатларига моддий зарар етказганлиги аниқланган.

Текширув ишлари давомида ҳуқуқбузар зарарни тўлиқ қоплаб берган. Бу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, Бюронинг вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қўштирноқ ичидаги сохта тадбиркор