Ўзбекистонда автотранспорт воситасига эгалик қилиш учун йиллик йиғим жорий этилади. Давлат солиқ қўмитаси раиси Беҳзод Мусаев 17 декабрь куни матбуот анжуманида шу ҳақдаги саволга жавоб берар экан, ушбу йиғим солиқ деб ҳисобланмаслигига эътибор қаратди.
«[Автомобилларга солиқ солиниши ҳақидаги] бундай хабарлар асоссиз, автомобилларга қўшимча солиқ жорий этилиши режалаштирилмаган. Ўша харид чоғида тўланадиган 3 фоизлик солиқдан ташқари солиқлар ундирилмайди. Қўшимча солиқлар фақат сарфланадиган ёқилғидан олинади», – дейди Мусаев.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада туман ва шаҳар депутатларига автотранспорт воситасига эгалик қилиш учун йиллик йиғим жорий этиш ҳуқуқи берилди.
Йиғим суммаси транспорт воситаси двигателининг қуввати ва ҳудуд аҳолиси даромадлари даражасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Байден талабаларнинг норозилик намойишлари унинг Исроилга нисбатан сиёсатини ўзгартирмаслигини айтди
АПЛ. “Ливерпуль” 6 та гол урилган ўйинда “Тоттенҳэм”ни мағлуб этди
Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди
Усмон Тошев: "Олимпиадага чиққанимиздан 20 дақиқа ўтгач, кўплаб жамоалардан таклифлар тушди"
«Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди
Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди
Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди
Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди