10:46 / 18.12.2019
2 916

Биржа: бензин нархи пасаймоқда

Биржа: бензин нархи пасаймоқда
2019 йил 9 – 13 декабрь кунлари "ЎзРТХБ" АЖда ўтказилган биржа савдо натижаларига кўра биржа бозорининг турли товар сегментларида нархлар динамикаси пасайди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида 3499,4 тонна АИ-91 русумли бензин биржа савдоларига қўйилди ва шундан 2726,0 тоннаси сотилди. Сўнгги савдо ҳафтасида АИ-91 русумли бензини бўйича шаклланган биржа котировкаси аввалги ҳафтага нисбатан 0,7 фоизга пасайиб, бир тоннаси учун 6270,7 минг сўмни ташкил этди.

Ўтган ҳафтада суюлтирилган газ ишлаб чиқарувчилари биржа савдолари орқали 13,3 млрд сўмлик 4880,0 тонна суюлтирилган газ сотишди. Газнинг биржада шаклланган нархи олдинги ҳафтага нисбатан 1,9 фоизга пасайиб, бир тонна учун 2730,7 минг сўмни ташкил этди.

Пахта толаси бозорида юқори даражадаги талаб сақланмоқда. Ўтган ҳафта 1 нав 4 тип (олий 2019)даги пахта толаси бўйича нархлар 2,3 фоизга ўсиб, бир тонна учун 14,9 млн сўмни ташкил этди. Пахта толасини бошқа навларининг нархлари ўртача 10,9 млн сўмдан 14,5 млн сўмгача бўлди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Биржа: бензин нархи пасаймоқда