
Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясининг «Зарафшон» зали Media hall’ида «Янги Ўзбекистон - янги сайловлар» мунозара клубининг навбатдаги тадбири бўлиб ўтмоқда.
«Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш - мамлакат тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови» мавзусидаги тадбирда суд ҳокимияти мустақиллигининг конституциявий тамойилига риоя этилишини таъминлаш, суд-тергов жараёнида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш, адвокатнинг далиллар тўплаш ва тақдим этиш ҳуқуқини кенгайтириш, уларнинг кафолатларини таъминлаш, жиноий ва жиноий-процессуал қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш, шу жумладан, иқтисодий жиноятлар соҳасидаги нормаларни эркинлаштириш каби масалалар юзасидан фикр алмашилмоқда.
Адлия вазири Русланбек Давлетов жазони ижро этиш муассасаларининг Адлия вазирлиги тизимига ўтказилиш эҳтимоли ҳақидаги саволга жавоб қайтарди.
«Жазони ижро этиш муассасалари Адлия вазирлигида эмас, Ички ишлар вазирлиги тизимида тўғри турибди. Қамоқхона ва колонияларнинг бўйсинуви бўйича орган ўзгаргани билан тизим ўзгариб қолмайди. Яқин ва ўрта келажакда бу масала кўриб чиқилмайди», - деди Русланбек Давлетов.
Электрон Оммавий АхборотЯнги ЎзбекистонСуд ҲокимиятиҚонун УстуворлигиЖазони ИжроАдлия Вазирлиги Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар