23:50 / 18.12.2019
4 821

«Ким бўлишидан қатъи назар қонун олдида жавоб бериши керак» — Светлана Ортиқова Шуҳрат Ғаниев ҳақида

«Ким бўлишидан қатъи назар қонун олдида жавоб бериши керак» — Светлана Ортиқова Шуҳрат Ғаниев ҳақида
Бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқова Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев билан боғлиқ сўнгги хабарларга муносабат билдирди. Бош прокурор ўринбосари Kun.uz’га берган интервьюсида Бош прокуратура томонидан тегишли ҳужжатлар ўз вақтида Вазирлар Маҳкамасига юборилгани, Сенат ҳам бу ҳолатни эътиборсиз қолдирмаслиги кераклиги ҳақида айтиб ўтди.

«У жавобгарликсиз қолаётганидан Бош прокуратуранинг хабари бор. Фарғона вилоят ҳокимининг хатти-ҳаракатлари, сўзлари устида ўзининг муносабатини билдиряпти. Агар расмий сайтимизга кирсангиз, бу ҳақда баёнотлар ҳам берилган. Ҳаттоки, сенаторлик пайтимда шу вилоят ҳокимининг ишини «Сенатнинг регламент ва одоб комиссиясида муҳокама қилганмиз, кечирим ҳам сўраганлар, уч ой муҳлат ҳам берилган.

Ўйлайманки, Бош прокуратура агарда [ҳоким] қонун доирасидан четга чиққан бўлса, у ким бўлишидан қатъи назар ўз муносабатини билдиради, суриштирув олиб борилади. Агарда қонунни четлаб ўтган бўлса, қонун олдида албатта жавоб беради.

Шахсий муносабатимга келадиган бўлсак, ҳар бир инсон авваламбор ўзини ҳурмат қилиш керак. Ўзини ҳурмат қилса, ўзини тарбияли деб ҳисобласа, унда бошқа одамга, ёки вазиятга, ёки қонунга ва жамиятга қарата салбий фикрларни айтмайди.

Ўйлайманки, бу масалага ҳали қайтамиз. Сенат ҳам бунга ўзининг муносабатини билдириши керак. Бош прокуратура томонидан тегишли ҳужжатлар ўз вақтида Вазирлар Маҳкамасига юборилган. Мана шу саволни уларга йўналтирсак, менимча, тўғри бўлади. [Фарғона вилояти ҳокими] ким бўлишидан қатъи назар Консититуция олдида, қонун олдида жавоб бериши керак», дейди Бош прокурор ўринбосари.

Жорий йилнинг сентябрь ойида Шуҳрат Ғаниев Фарғона вилоятида аёлларнинг рўмол ўрашига қарши кампания эълон қилгани акс этган аудио тарқалгач, ҳоким Сенатнинг Регламент ва одоб комиссияси йиғилишида узр сўраган, унга қаттиқ огоҳлантириш ва 3 ой синов муддати берилган эди.

14 декабрь куни Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг овози деб айтилаётган аудиоматериал тарқалди. Унга кўра, Ғаниев 2 декабрь куни ўтказилган селектор йиғилишида Қувада газ йўқлигига норозилик билдириб, автомобиль йўлини тўсиш воқеасини ижтимоий тармоққа қўйган шахснинг «жанозаси ўқилмагани» учун Қува тумани ҳокимини тергаган.

Кейинроқ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев прокуратурадан Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев билан боғлиқ навбатдаги шов-шувли ҳолатга ҳуқуқий баҳо беришни сўради.

Ҳозирча бу ҳодиса юзасидан расмий муносабат билдирилмади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Ким бўлишидан қатъи назар қонун олдида жавоб бериши керак» — Светлана Ортиқова Шуҳрат Ғаниев ҳақида

Жамият янгиликлари