22:04 / 20.12.2019
3 142

Олий суд 19 нафар аёлни суд залидан озод этди

Олий суд 19 нафар аёлни суд залидан озод этди
2019 йил 19 декабр куни 19 нафар аёл Хотин-қизлар қўмитаси кафиллигида суд залидан озод этилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот котиби маълум қилди.

Олий судда ўтказилган очиқ суд мажлисларида жазони ўташ муассасасидаги 19 нафар аёлнинг назорат тартибида берган шикоят аризаси кўриб чиқилган.

Маҳкума аёлларнинг жазонинг асосий қисмини ўтаганлиги, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, жазони ўташ жараёнида ўзининг ижобий жиҳатларини намоён этганлиги эътиборга олинган.

Шу боис 19 нафар аёлнинг ёши ҳамда Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитасининг кафолати хати инобатга олиниб, суд залидан озод этилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Олий суд 19 нафар аёлни суд залидан озод этди