date
views 2 942

Энди ОАВлар давлат хизматлари марказида рўйхатдан ўтказилади

Энди ОАВлар давлат хизматлари марказида рўйхатдан ўтказилади
Оммавий ахборот ва коммуникациялар соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида Ҳукумат қарори (1017-сон, 19.12.2019 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар қилди.

Қарор билан қуйидаги маъмурий регламентлар тасдиқланди:
- оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизмати кўрсатиш;
- матбаа фаолиятини амалга ошириш учун рухсат бериш бўйича давлат хизмати кўрсатиш;
- ноширлик фаолиятини лицензиялаш бўйича давлат хизмати кўрсатиш.

Мазкур регламентларга мувофиқ, кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун юридик ва жисмоний шахслар фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилишлари мумкин.

Регламентга кўра, оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ҳамда ноширлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия чекланмаган муддатга, матбаа фаолиятини амалга ошириш учун гувоҳнома эса беш йил муддатга берилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Энди ОАВлар давлат хизматлари марказида рўйхатдан ўтказилади