
Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг 04.10.2019 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Р.Г.дан ундирувчи С.Л. меросхўрларига 78 млн. 652 минг сўм қарз ундириш тўғрисида ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 28.10.2019 йил куни келиб тушган ва ижро иши юритишни кўзғатиш ҳақида қарор қабул қилинган.
Мазкур ижро ҳужжати юзасидан қарздорга ихтиёрий равишда қарздорликни бартараф этиш учун 10 кунлик муддат берилган.
Қарздор унга берилган ихтиёрий вақт ичида қарздорликни бартараф этмаганлиги сабабли, номидаги барча мол-мулкларига тақиқлар қўйилган.
Шунингдек, 17.12.2019 йил куни давлат ижрочиси томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилиб, қарздор Р.Г.дан ундирувчи С.Л. фойдасига 78 млн. 652 минг сўм қарздорликни ўз вақтида бартараф этмаганлиги сабабли давлат фойдасига 786.523 сўм ижро йиғими ҳам ундирилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар