18:23 / 23.12.2019
3 194

Бухорода ўзини ДХХ ходими деб таништирган фирибгар қўлга олинди

Бухорода ўзини ДХХ ходими деб таништирган фирибгар қўлга олинди
Фото: buxoroiib.uz
Ғиждувон тумани Буктарой маҳалласида рўйхатда туриб, Бухоро шаҳар Газли шоҳ кўчасидаги хонадонлардан бирида вақтинча яшовчи, 1992 йилда туғилган, муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган фуқаро С.Ў 2019 йил август ойи бошларида ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида фуқаро С.Ш.нинг ишончига кириб, унга ўзини ДХХ Бухоро вилояти бошқармаси ходими деб таништиради. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ғиждувон тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида у 500 АҚШ доллари эвазига Қоракўл туманидаги «Қандим» заводига ишга киритишини ваъда қилиб, Бухоро шаҳридаги «Чевар» маиший хизмат уйи олдида С.Ш.дан 500 АҚШ долларини қўлга киритиб, ушбу пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаган ҳолда фирибгарлик жиноятини содир қилганлиги аниқланган.

Шунингдек, фуқаро С.Ў ўзининг жиноий ҳатти-ҳаракатларини давом эттириб, 2019 йил ноябрь ойи бошларида фуқаро У.Ш.нинг ишончига кириб, унга ҳам ўзини ДХХ Бухоро вилояти бошқармаси ходими деб таништириб, 500 АҚШ доллари эвазига Қоракўл туманидаги «Қандим» заводига ишга киритишини ваъда қилиб, алдаб, ишончини суиистеъмол қилган ҳолда 400 АҚШ доллари, худди шу тарзда фуқаро У.Қ.дан 2.850.000 сўм нақд пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Ўтказилган тадбир давомида фуқаро С.Ў ашёвий далиллар билан қўлга олинган. Ундан ДХХ ёзувли сохта гувоҳнома, фуқароларнинг паспорт нусхалари ҳужжатлаштириб олинган. Дастлабки маълумотларга кўра С.Ў.нинг фирибгарлиги қурбонига айланганлар сони 10 нафардан ортиши тахмин қилинмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро С.Ў.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси тегишли қисм ва бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, ЖПК 221-моддаси тартибида ушланган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухорода ўзини ДХХ ходими деб таништирган фирибгар қўлга олинди