date
views 3 311

Пиротехника воситалари савдосига қарши кураш давом этмоқда

Пиротехника воситалари савдосига қарши кураш давом этмоқда
Божхона органлари томонидан пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши самарали кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда Андижон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида ана шундай ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланди.
Тезкор тадбир давомида фуқаро У.Ж бошқарувида бўлган “Matiz” русумли автотранспорт воситаси тўтатилиб кўздан кечирилганида, автомашина салонида фуқаро И.Фга тегишли ҳеч қандай хужжатлари бўлмаган 27 000 дона “Корсар 1 К0201” ёзувли пиротехника воситаларини яширинча сотиш мақсадида олиб кетаётганида холислар иштирокида қўлга олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Пиротехника воситалари савдосига қарши кураш давом этмоқда