
Фото: ИИВ ахборот хизмати
АОКАда Ички ишлар вазирлиги, Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматидаги ислоҳотлар, президентнинг 2017 йилнинг 11 июлдаги “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ижроси юзасидан матбуот анжумани ўтказилмоқда.
Тадбирда маълум қилинишича, президентнинг 2017 йил 11 июлдаги ПҚ-3127-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2018 йил 1 декабрь куни қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг 975-сонли қарори билан тасдиқланган Низомда Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиш тартиби белгилаб берилди.
Низом талабларига кўра 2019 йил 1 июлдан бошлаб ЙПХ ходими хизмат вазифаларини мобиль видеокамерадан фойдаланган ҳолда ошкора олиб бориши ва бу ҳақда йўл ҳаракати иштирокчисини огоҳлантириши белгиланган эди. Лекин мобиль видеокамерани олиб келиш ва жорий этиш бўйича айрим техник сабабларга кўра ушбу муддат 2020 йил 1 январга кўчирилди.
Билдирилишича, мобил видеокамерадан (бодикамера) фойдаланган ҳолда хизмат олиб бориш, ходимнинг олдига қўйилган вазифаларни бажаришда шаффофликни таъминлайди ҳамда ҳайдовчи ва ходим ўртасидаги турли хилдаги баҳсли ҳолатлар барҳам топади.
Жумладан,
- ҳайдовчи ва ходимнинг ноқонуний мулоқотга кириши ҳамда коррупцион ҳолатларининг олди олинади;
- ходимлар томонидан ҳаракат иштирокчиларига нисбатан ноқонуний хатти-ҳаракатлари содир этилишининг олдини олиш имконини яратади;
- шунингдек, ҳаракат иштирокчилари томонидан ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этилса ёки ходимга нисбатан тажовузкорлик қилинганда ва ҳақоратли сўзлар ишлатилганда, уларнинг айбини исботлаш учун бодикамерага олинган видео ёзувдан фойдаланилади;
- жамоат жойларидаги вазиятни, фуқароларнинг ҳаракатлари ва улар томонидан содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга хизмат қилади;
- ходимнинг хизмат фаолитини реал-вақт(онлайн) режимида назорат қил имконини беради.
Маълум қилинишича, бодикамералар 2020 йилнинг 1 январь кунидан бошлаб амалиётда ишлатилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар