date
views 4 346

2019 йил Сергелидан уй олган фуқаролар диққатига!

2019 йил Сергелидан уй олган фуқаролар диққатига!
2019 йил дастури асосида Сергели туманининг 8 ва 9-қурилиш ҳудудидан уй олган фуқаролар “Ўзшаҳар қурилиш инвест” ИК томонидан қурилган ушбу уйларга айни кунларда электр энергияси, газ ва сув таъминоти билан боғлиқ ишлар амалга оширилмоқда.

Ушбу жараёнлар тез кунларда якунлангач уйларнинг калитлари белгиланган тартиб асосида берилади. Шу мақсадда Сизлардан телеграм каналларида тарқалаётган “Бугун уйларнинг калитлари берилмоқда, қурилиш штабига боринг” ёки шунга ўхшаш турли миш-мишларга ишонмасликни, ушбу хабарлар асоссиз эканлигини маълум қиламиз, дейилади хабарда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 2019 йил Сергелидан уй олган фуқаролар диққатига!