date
views 3 360

Саида Мирзиёева: “Мактаб интернат ўқувчилари ниҳоятда иқтидорли, санъат ва адабиётга ошуфта эканига ишонч ҳосил қилдик.“

Саида Мирзиёева: “Мактаб интернат ўқувчилари ниҳоятда иқтидорли, санъат ва адабиётга ошуфта эканига ишонч ҳосил қилдик.“
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг “Кўнгил кўзи” лойиҳаси доирасида, Янги йил байрами арафасида “Совғалар карвони” хайрия акцияси бошланди.

12 та машинадан иборат карвон юртимизнинг барча 12 та ҳудудидаги кўришда нуқсони бўлган болалар мактаб-интернатларига совғаларни етказмоқда.

Бунинг натижасида ҳар бир интернат замонавий спорт анжомлари, турли мусиқа асбоблари ва Брайл алифбосида чоп этилган кўплаб босма ҳамда аудио китобларга эга бўлади.

Кеча ана шундай хайрли акция Фарғона вилоятига ҳам етиб борди.

“Бугун кечки овқатни Фарғонадаги 45-сонли махсус мактаб интернати ўқувчилари билан бирга қилдик, — деди АОКА директори ўринбосари, лойиҳа раҳбари Саида Мирзиёева. — “Кўнгил кўзи” лойиҳаси доирасида айнан Фарғонага келишимизнинг сабаби — Агентлигимизга фарғоналик кўплаб болалар мурожаат қилган ва биз билан учрашиш истагини билдирган эди.

Мактаб интернат ўқувчилари ниҳоятда иқтидорли, санъат ва адабиётга ошуфта эканига ишонч ҳосил қилдик.

Учрашув илиқ таассуротларга бой бўлди. Шеърлар айтилди, қўшиқлар куйланди. Орзулар ҳақида, келгуси режалар ҳақида суҳбатлашдик.

Лойиҳамиз доирасида бундай учрашувларни яна давом эттирамиз”.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Саида Мирзиёева: “Мактаб интернат ўқувчилари ниҳоятда иқтидорли, санъат ва адабиётга ошуфта эканига ишонч ҳосил қилдик.“