12:16 / 25.12.2019
2 754

“Электрҳисоб” дастурига киритилмаган маблағ фош этилди

“Электрҳисоб” дастурига киритилмаган маблағ фош этилди
Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси томонидан истеъмолчиларнинг электр энергияси, табиий газ тармоқларидан фойдаланиши мунтазам равишда ўрганиб борилмоқда. Олиб борилаётган тадбирлар давомида айрим юридик истеъмолчилар томонидан электр энергиясидан қинғир йўллар орқали фойдаланиш учрамоқда.

Масалан, Наманган шаҳрининг Зарбдор маҳалласида жойлашган ширинлик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхонанинг трансформаторини ишлаш аҳволи ва МЧЖга тегишли бўлган ҳисобга олиш асбоблари кўздан кечирилганда фойдаланилган электр энергиясини сарфини яшириш ҳолати фош этилди.

Гап шундаки, темир-бетон ҳамда панел маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган жамият “Электрҳисоб” дастури бўйича электр энергияси ҳисоби учун 200/5А ток трансформаторлари ўрнатилган бўлса-да, жойида 400/5А ток трансформаторлари ўрнатилганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат бўйича электр энергияси ҳисоби қайта кўриб чиқилиб, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 54 млн. 206 минг сўм миқдорида ҳисобга олинмаган электр энергия зарари аниқланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Электрҳисоб” дастурига киритилмаган маблағ фош этилди