09:57 / 26.12.2019
2 987

Чилонзорда содир бўлган йирик ЙҲТ оқибатида 10 киши жароҳат олди

Чилонзорда содир бўлган йирик ЙҲТ оқибатида 10 киши жароҳат олди
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ
25 декабрь куни соат 17:00 атрофида Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасида тўртта автомобил – ГAЗ 3302, Дамас, Ласетти ва ВAЗ 2106 иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳозирда барча ҳайдовчиларнинг шахси аниқланди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.

Бахсиз ҳодиса натижасида ВAЗ 2106 ҳайдовчиси ва унинг тўрт нафар йўловчиси, Ласетти ҳайдовчиси ва унинг уч нафар йўловчиси, шунингдек, Дамас йўловчиси турли даражадаги тан жароҳатлари олишди ва шифохонага етказилди.

ЙТҲ содир бўлишининг дастлабки сабаби: «Ласетти» ҳайдовчиси 20 ёшли Т.Муҳаммадали Бунёдкор – Байналминал кўчаси бўйлаб катта тезликда ҳаракатланаётиб, бошқарувни йўқотган ҳолда бетон тўсиқни ошиб ўтиб, қарама-қарши йўлга ўтиб кетган ва учта машина билан тўқнашган. Терговолди ҳаракатлари давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Чилонзорда содир бўлган йирик ЙҲТ оқибатида 10 киши жароҳат олди