
Япония ҳукумати 27 декабрдаги мажлисда Уммон кўрфази ва Арабистон денгизининг шимолий қисмига патруллаш ва маълумот йиғиш учун мудофаа кучларини жўнатиш қарорини қабул қилди. Бу ҳақда “Кун.уз” сайти хабар берди.
Япония Эрон билан дўстона муносабатларда бўлгани сабабли Уммон кўрфази, Арабистон денгизининг шимолий қисми ва Боб-ал-Мондаб бўғози билан чегараланадиган ҳудудга битта эсминец жўнатади. Бир йилга мўлжалланган амалиётга ҳозирда Сомалида қўлланаётган Lockheed P-3 Orion соҳилбўйи патрул самолёти ҳам жалб қилинади.
Амалиётда ҳаммаси бўлиб Япония мудофаа кучларининг 260 ҳарбийси иштирок этади. Улар 4 ҳафталик тайёргарликдан ўтиб, сўнгра февралдан буйруқни бажаришга киришишлари мумкин бўлади. Уларга япон кемаларини ҳимоя қилиш учун кутилмаган вазиятда қурол қўллашга ҳам рухсат берилган.
Таъкидланишича, патруллаш ҳудуди Ҳурмўз бўғози ва Форс кўрфазини ўз ичига олмайди. Япония бундай чекловни мудофаа кучларининг ҳудудга жўнатилиши Эрон билан тарихий дўстона муносабатларга путур етказмаслиги учун қабул қилган.
Шунингдек, Япониянинг 2020 йилги бюджетига Уммон кўрфазини патруллаш учун 4,7 млрд иен (43 млн доллар) ажратиш банди киритилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар