date
views 3 472

«Жилов ўз қўлимизда». Шавкат Мирзиёев ташқи сиёсатдаги айрим жиҳатларга тўхталди

«Жилов ўз қўлимизда». Шавкат Мирзиёев ташқи сиёсатдаги айрим жиҳатларга тўхталди
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 26 декабрь куни Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби ва музейни бориб кўрди.
Давлат раҳбари шу ерда ёзувчи ва шоирлар, адабиётшунос олимлар, ёш ижодкорлар билан мулоқот қилди.
«Жилов ўз қўлимизда». Шавкат Мирзиёев ташқи сиёсатдаги айрим жиҳатларга тўхталди

«Жилов ўз қўлимизда». Шавкат Мирзиёев ташқи сиёсатдаги айрим жиҳатларга тўхталди ➥ Батафсил: https://kun.uz/45999101

Опубликовано Kun.uz Пятница, 27 декабря 2019 г.

Президент мамлакат ташқи сиёсатидаги айрим жиҳатларга тўхталиб ўтди:
«Изланишдамиз, ниятимиз шундаки, иложи борича... Мана, биз катта-катта интеграцияларга қўшилмоқчимиз. Ҳамма ҳар хил айтяпти: мустақилликни бериб қўямиз...
Ҳеч ким ҳеч қачон мустақилликни, ўзбек миллати, ким бўлишидан қатъи назар энди бермайди.

Боболаримиз бошлаб берган кураш ҳозир ҳам давом этади. Лекин жилов ўзимизнинг қўлимизда. Биз бозор иқтисодиётида манфаат нуқтаи назаридан қайси йўл тўғрилигини ҳисоб-китоб қилишимиз керак. Ҳар куни.

Албатта, бизнинг энг катта ҳаракатимиз - энг маъқул, энг тўғри иқтисодий манфаат йўлига кирамиз. Ким билан боришимизни халқимизнинг ўзи депутатлар билан маслаҳат қилиб... Депутат дегани - у халқимизнинг овози, халқимизнинг кўзи, халқимизнинг дарди. Халқимиз билан маслаҳатлашиб қиламиз. Йўлимизнинг тўғрилигига ишонсак, қиламиз
», - деди Шавкат Мирзиёев.

Бундан олдин, президент Шавкат Мирзиёев Nikkei Asian Review нашрига берган интервьюсида Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш – Ўзбекистон учун энг зарур ва устувор мақсадлардан бири саналишини маълум қилганди.

Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов «РИА Новости»га Ўзбекистон Евросиё иқтисодий иттифоқига қўшилишдан фойда кўриши мумкин экани ҳақида хабар берди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Жилов ўз қўлимизда». Шавкат Мирзиёев ташқи сиёсатдаги айрим жиҳатларга тўхталди