date
views 4 555

Шавкат Мирзиёев Ал-Хоразмий мактабида бўлди (фото)

Шавкат Мирзиёев Ал-Хоразмий мактабида бўлди (фото)
Президент Шавкат Мирзиёев 27 декабрь куни ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мазкур билим муассасасини келиб кўрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Мактабда кенг шароитлар, фан кабинетларидан ташқари дарслар ҳамда факультатив машғулотларни инновацион усулларда ўтиш учун қўшимча имкониятлар яратилган. Artel, UCell, ZTE ва Huawei компанияларининг махсус синфлари очилган.

Шавкат Мирзиёев ушбу синфлар, улардаги муҳит, асбоб-ускуналар билан танишди, ўқитувчи ва ўқувчилар билан суҳбатлашди.

Мактабда ўқувчилар замонавий мобил ва компьютер дастурларини ўрганиши, ўз устида ишлаб, тажриба ошириши учун робототехника ва санотехника хоналари, инновацион ва виртуал лабораториялар ташкил этилган.

Президент Шавкат Мирзиёев ушбу билим даргоҳида Мирзо Улуғбек туманидаги IT-парк бўлинмасини ташкил этиш, мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам шундай марказлар очиб, бу соҳага қизиққан ёшларга кенг шароитлар яратиш зарурлигини таъкидлади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев Ал-Хоразмий мактабида бўлди (фото)