date
views 3 519

Нонвойхона “иссиқ” ўғирлик 37 млн. сўмга тушди

Нонвойхона “иссиқ” ўғирлик 37 млн. сўмга тушди
Мажбурий ижро бюроси Хива шаҳар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган мониторингда, Хива шаҳар “Гиламчи” маҳалласида жойлашган нонвойхонада электр ҳисоблагичидан ташқари электр тармоғига уланиб, 7365,9 квт.соат электр энергиясидан фойдаланиб келиши оқибатида электр таъминоти корхонасига 37 млн. 519 минг сўмлик миқдорда зарар етказганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилган.

Нонвойхона иш бошқарувчиси Р.Матназаров Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 185-2-моддаси 6-қисмида “Биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар у жиноят аниқланган кундан эътиборан 30 кунлик муддатда етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса” жавобгарликдан озод этилиши ҳақида тушунтириш берилди.

Иш бошқарувчиси Р.Матназаров содир этган қилмишини тан олиб, бундан кейинги даврда ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этмаслигини, содир қилган қилмишидан амалда пушаймонлигини билдирган ва етказилган зарарни тўлиқ қоплаб берди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Нонвойхона “иссиқ” ўғирлик 37 млн. сўмга тушди