11:30 / 28.12.2019
2 673

Тўланмаган қарз эвазига қарздорнинг автомашинаси хатланди

Тўланмаган қарз эвазига қарздорнинг автомашинаси хатланди
Мажбурий ижро бюроси Шофиркон тумани бўлими иш юритувида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 01.11.2019 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор “Алта қурилиш таъмирлаш” МЧЖдан ундирувчи “Ғиждувон замона қурилиш” МЧЖ фойдасига 32 983 828 сўмлик қарзни ундириш ижро ҳужжати мавжуд.

Қарздор “Алта қурилиш таъмирлаш” МЧЖ раҳбари қарздорликни ихтиёрий муддатда тўлаши лозимлиги тўғрисида огоҳлантирилган бўлсада, ижро ҳужжати талаби таъминланмасдан келинган. Мазкур ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида “Алта қурилиш таъмирлаш” МЧЖга тегишли бўлган “MAN CLA 37 280” русумли ўзи ағдарувчи автомашинага қидирув эълон қилиниб, қидирув тадбирлари натижасида автомашина Когон туманидаги “Қуйимозор” кареридан топилиб, хатланди ва Когон туманидаги “Чашм гавҳари” фирмасига тегишли жарима майжончасига жойлаштирилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тўланмаган қарз эвазига қарздорнинг автомашинаси хатланди