Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига Ҳукумат томонидан микромолиялаштириш соҳасини тартибга солувчи, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг микромолиявий хизматларга ўсиб бораётган эҳтиёжларини янада қондириш учун кредит ташкилотларининг салоҳиятини оширишга қаратилган қонун лойиҳаси келиб тушди.
Бу ҳақда парламент қуйи палатаси ахборот хизмати маълум қилди. Мазкур қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йилдаги микромолиявий хизматлар оммабоплигини оширишга доир қарорининг ижросини таъминлаш ҳамда микромолиялаштиришни янада ривожлантиришда қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида ишлаб чиқилган. Унда микрокредит қарз олувчига тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун 300 миллион сўмдан ошмайдиган суммада пул маблағлари ажратиш кўзда тутилган.
Шу билан бирга, микроқарз банклар ва микрокредит ташкилотлари томонидан жисмоний шахс бўлган қарз олувчига 50 миллион сўмдан ошмайдиган суммада пул маблағлари ҳамда микролизинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун 600 миллион сўмдан ошмайдиган суммада қарз берилиши назарда тутилмоқда.
Қонун лойиҳасида назарда тутилаётган ўзгартишлар аҳолининг, тадбиркорлик субъектларининг микромолиявий хизматларга бўлган талабни янада қондиришга, уларнинг тўлов қобилиятини оширишга ва ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга ҳамда микромолиявий хизматлар ҳажми ва сифатининг ортишига олиб келади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Қуддусда Туркия фуқароси исроиллик полициячига пичоқ билан ҳужум қилди
Кападзе Париж-2024 ҳақида: «Шомуродовни чақиришни иложи бўлса, нега бундан фойдаланмаслигим керак?»
Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади
Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди
Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди
Парагвайда футбол учрашувида махсус кучлар футболчилар ва мухлисларга қарата ўт очди
Фаластин тарафдорлари намойишлари бутун дунё университетларини қамраб олмоқда
Деменциядан ҳимоя қилади ва кайфиятни кўтаради: биргина маҳсулотдан супер ичимлик