08:39 / 30.12.2019
2 511

Сурхондарёда «газчи» 800 АҚШ доллари билан қўлга тушди

Сурхондарёда «газчи» 800 АҚШ доллари билан қўлга тушди
«Ўзтрансгаз» АКнинг Сурхондарё вилояти бўйича газ таъминоти филиали бўлими бошлиғи А.Қ. қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маҳкама ҳузуридаги Департамент маълумотига таяниб маълум қилди.

Унга кўра, филиал бўлим бошлиғи А.Қ. Шеробод тумани «Ҳ.Ш.» МЧЖ раҳбаридан жамиятга тегишли бўлган автомобилларга газ ажратиш бўйича шартнома тузиш учун 1000 АҚШ доллари талаб қилади. Шундан 800 АҚШ долларини олган вақтида Департаментнинг Термиз тумани бўлими ходимлари томонидан ушланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сурхондарёда «газчи» 800 АҚШ доллари билан қўлга тушди