date
views 3 554

Жиззахда божхоначилар томонидан 20 минг дона пиротехника воситалари тўхтатиб қолинди

Жиззахда божхоначилар томонидан 20 минг дона пиротехника воситалари тўхтатиб қолинди
Жиззах вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир натижасида пиротехника воситаларини сотиш билан шуғулланган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси хабар берди.

Жиззах шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро О.С. бошқарувидаги Matiz русумли транспорт воситаси белгиланган тартибда кўздан кечирилган.

Натижада автоуловнинг орқа ўриндиғида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган жами 20 400 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жиззахда божхоначилар томонидан 20 минг дона пиротехника воситалари тўхтатиб қолинди