08:30 / 02.01.2020
3 017

МИБ эҳтиёжманд оилаларга қувонч улашди

МИБ эҳтиёжманд оилаларга қувонч улашди
МИБ Бухоро вилояти ҳудудий бўлимлари томонидан кириб келаётган “Янги 2020 йил” арафасида кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олмоқда. Айниқса, саховатпеша инсонлар томонидан эҳтиёжманд оилаларнинг коммунал тўловлардан қарздорлиги тўлаб берилиши тадбирларини уюштириш ишлари давом эттирилмоқда.

Бухоро шаҳар, 3-сон Фурқат номли маҳалла фуқаролар йиғини Тошпўлот Хамид кўчаси 22-уйда яшовчи Саидов Суннат уйида келиб чиққан ёнғин туфайли мол-мулкидан айрилган эди. МИБ Бухоро шаҳар бўлими ташаббуси билан мазкур хонадоннинг 400 минг сўм табиий газдан бўлган қарздорлиги саховатпеша инсонлар томонидан тўлаб берилиши таъминланди.

Худди шундай, Бухоро шаҳар “Беклар” маҳалласида яшовчи кам таъминланган оила Мунира Жўраеванинг 1 млн. 400 минг сўмлик табиий газдан қарздорлиги саховатли инсонлар томонидан тўлаб берилиши таъминланди.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ эҳтиёжманд оилаларга қувонч улашди