Олий таълим ташкилотларининг таълим фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари қабул қилинади. Президентнинг бу ҳақдаги тегишли қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси:
- таълим фаолиятига лицензия берилган олий таълим ташкилотлари ва қўшма факультетлар рўйхатини ўз расмий веб-сайтига жойлаштиради ҳамда доимий янгилаб борилишини таъминлайди;
- ҳар ўқув йилида хорижий олий таълим ташкилотлари ва қўшма факультетларнинг педагог ходимлари ва талабалари ўртасида таълим жараёнининг ташкил этилиши ва сифатини аниқлашга оид аноним сўровномалар ўтказсин ҳамда сўровномалар натижаларини таҳлил қилган ҳолда таълим сифатини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.
Шундай тартиб ўрнатиладики, унга кўра:
- қўшма таълим дастурлари ва факультетлар олий таълим ташкилотида мавжуд бўлган таълим йўналишлари ва мутахассисликлари негизида ташкил этилиши мумкин, лекин мавжуд таълим йўналишлари ва мутахассисликларига мос бўлган қўшма таълим дастурлари ва факультетлар ташкил этишга йўл қўйилмайди;
- қўшма таълим дастурлари ва факультетларда таълим олаётган талабаларнинг ўқишини бошқа таълим йўналишлари ва мутахассисликларга кўчириш тақиқланади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистон ва Қатар ишчиларни жалб этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйяпти
Бразилияда сув тошқинлари: қурбонлар сони 75 кишига етди
Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди
U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!
Украина миллий банки нохуш маълумотни ошкор этди
Организмда гормонлар билан боғлиқ муаммо борлигини билдирадиган симптомлар
Тбилисида номаълум шахслар намойишчиларга ҳужум қилди
Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео)