
Янги йилга қарз билан ўтиш керак эмас дейишади кўпчилик, лекин бунга амал қилмаганларга нисбатан тегишли чоралар кўрилмоқда.
Тўғрида, МИБ суд қарори ижросини бажаради, қарздордан ташқари ундирувчи манфати ҳам бор, у МИБни ишини тез ва тўлиқ ижро қилишини талаб қилади.
Фукаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг 14.08.2019 йилда қарздор А.Салмоновдан ундирувчи “InfinBank” фойдасига жами 62 млн. сўмлик қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд бўлиб, мазкур ижро иши юзасидан Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармасининг барча қидирув инспекторлари хамкорлигида ўтказилган тадбир давомида қарздор А.А.Салмоновга тегишли бўлган “Nexia-3” русумли қидирувдаги автотранспорт воситаси хатланганди.

Яна бир қарздор фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг 22.10.2018 йилдаги қарздор Т.Усмоновдан ундирувчи “Уз Шин Дон Силигон” МЧЖ фойдасига жами 54 млн. 510 минг сўм қарз ундириш ижро ҳужжати бўйича олиб борилган тадбир натижасида “Cobalt” русумли автотранспорт воситаси ҳам жарима майдончасига жойлаштирилди.

Бундан ташқари, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ.нинг маъмурий қарорида 2 млн. 230 минг сўм кўрсатилган қарздорлик фуқаро И.Кадировнинг бошкарувида бўлган “Nexia-2” автотранспорт воситаси ушланиб хатлангандан сўнг, қарздорлик тўлиқ ундирилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар