date
views 5 101

ИИВ ҳайдовчининг ЙПХ ходимига жаҳл қилиб ўз автомобилини ёқиб юборгани сабабини аниқлади

ИИВ ҳайдовчининг ЙПХ ходимига жаҳл қилиб ўз автомобилини ёқиб юборгани сабабини аниқлади
Кеча ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Янгийўл тумани марказидаги Самарқанд кўчасида жойлашган "Makro" супермаркети олдида ёнаётган Матиз автомашинаси видеоси тарқалди. Ҳодисани тасвирга олаётган шахснинг атрофдагиларга изоҳ беришича, эгаси ўз машинасини йўл-патрул хизмати ходимларига жаҳл қилиб ёқиб юборган.

Мазкур ҳолат Тошкент вилояти ИИББ томонидан ўрганилди. Ҳолат юзасидан ИИББ Ахборот хизмати қуйидагилар маълум қилди.

1 январь куни Янгийўл шаҳар ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан давлат рақам белгиси 01F167MA бўлган “Матиз” русумли автомашина шаҳар деҳқон бозори олдида тўхташ тақиқланади 3,27 йўл белгиси таъсири остида тўхтаб турганлиги аниқланиб, ҳайдовчидан тегишли ҳужжатлар сўралган.

Шунда ҳайдовчи ЙПХ инспекторлари билан қўпол муомалада бўлиб, ҳужжатлари йўқлигини баён қилган. Ходимлар унга нисбатан қонунда белгиланган тартибда маъмурий баённома расмийлаштириш кераклигини билдиришган. Шундан сўнг, ҳайдовчи ўзини ғайритабиий тутади ва жаҳл қилиб, автомобилни олд капотини очиб ўз автомобилига ўт қўйиб юборган ва воқеа жойидан қочиб кетган.

Ёнғин зудлик билан Янгийўл шаҳар Ёнғин хавфсизлик хизмати томонидан бартараф этилиб, гувоҳлардан олинган баённомаларда ҳақиқатдан ҳам ҳайдовчи ўз автомобилини ўзи ёқиб юборганлиги маълум қилинган.

Аниқланган маълумотларга кўра, ҳайдовчи мазкур ҳолатда оила аъзолари билан ўзаро жанжал сабабли асабий ҳолатда бўлган.

Ҳозирда ФВВ ЁХБ томонидан қўшимча суруштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ИИВ ҳайдовчининг ЙПХ ходимига жаҳл қилиб ўз автомобилини ёқиб юборгани сабабини аниқлади