20:02 / 03.01.2020
3 663

300 нафар собиқ “Умид”чилар Тошкентда тўпланишди

300 нафар собиқ “Умид”чилар Тошкентда тўпланишди
Фото: Sof.uz
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академиясида Тошкент шаҳрида “Умид” жамғармаси битирувчиларининг “Янгиланаётган Ўзбекистонга янги авлод кадрлари” мавзусидаги биринчи халқаро конференцияси бўлиб ўтмоқда.

Тадбирда 300 нафар собиқ “Умид” жамғармаси стипендиялари совриндорлари, шу жумладан, 90 дан ортиқ хорижда истиқомат қилаётган, замонавий билим ва қимматли тажрибага эга бўлган ватандошларимизнинг иштирок этишмоқда.

Конференциянинг биринчи қисмида “Умид” жамғармаси орқали хорижда таҳсил олиб, ҳозирда раҳбар лавозимларида фаолият юритиб келаётган ватандошларимиз чиқишлар қилдилар. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Шерзод Кудбиев, Адлия вазири Руслан Давлетов, Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков, Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов, Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев хориждаги ўқишлари ва фаолиятлари, Ўзбекистонда эришган ютуқлари, ҳозирда амалга ошираётган ишлари тўғрисида сўзладилар.

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов ҳозирда янгиланаётган Ўзбекистонда иқтидорли, ҳаракатчан кадрлар қўллаб-қувватланаёгани, уларнинг меҳнат қилишлари, ислоҳотларда фаол иштирок этишлари учун кенг имкониятлар яратилаётгани ҳақида гапираркан, бугунда иқтисодиётимизнинг турли соҳаларига инновацияларни жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг бошида малакали, кенг дунё қарашли, жаҳон тажрибасини юртимизга олиб киришга қодир мутахассислар туриши кераклигига урғу берди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 300 нафар собиқ “Умид”чилар Тошкентда тўпланишди