
Меҳнат шароитларни яхшилаш ва меҳнатни муҳофаза қилиш тизимини узлуксиз янада такомиллаштириш чора-тадбирлари қабул қилинади. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.
Ҳужжат билан қуйидагилар:
- Меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш тизими тўғрисидаги намунавий низом;
- Меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат шароитларни яхшилаш бўйича 2020-2021 йилларга огоҳлантириш ҳаракатлари дастури;
- Ногиронлиги бўлган шахсларнинг иш жойлари учун минимал меҳнат шароитларига қўйиладиган талаблар тасдиқланади.
Давлат ва хўжалик бошқарув органлари меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш тизими тўғрисидаги тармоқ низомларини ишлаб чиқиш ва келишиш учун Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига киритилишини таъминлайди.
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига:
ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш тизими ташкил этилмаганлиги учун жавобгарликни белгилаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларининг олдини олиш бўйича профилактика ишларини ўтказиш, меҳнатни муҳофаза қилиш қонунчилигини татбиқ этиш ва риоя қилиш масалалари бўйича ходимлар ва иш берувчиларга, шунингдек тадбиркорлик субъектларига консультатив ва методологик ёрдам кўрсатиш;
меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш тизими, шунингдек муайян иш берувчиларда меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида сиёсатни, мақсадларни ва тартибларни белгилаш бўйича комплекс чораларни амалга ошириш, хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллар ва рискларнинг таъсирини пасайтириш, шу асосда меҳнат унумдорлигини оширилишини рағбатлантириш бўйича халқаро стандартлар ва хавфсизлик усулларини жорий қилиш;
хавфсизлик техникаси ва меҳнат гигиенаси қоидаларини амалиётда татбиқ этилишини намойиши билан иш берувчи ва ходимлар учун плакатлар, брошюралар тайёрлаш ва тарқатиш, видеороликлар, маърузалар, музокаралар ва семинарлар, кўргазмаларни ташкил этишни ўз ичига олган меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари ва меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича кенг тарғибот ишларини амалга оширишни таъминлайди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар