
Фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судининг 2011 йил 24 ноябрдаги буйруғига асосан Олтинсой туманида яшовчи Ш.Хайдаров собиқ турмуш ўртоғи фойдасига вояга етмаган уч нафар фарзандининг моддий таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/2 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган эди.
Ш.Хайдаров Мажбурий ижро бюросининг Олтинсой туман бўлимига четга чиқиш ҳуқуқларини тиклаб беришни сўраб мурожаат қилган ва давлат ижрочиси томонидан унинг вақтинча четга чиқиш ҳуқуқлари қандай тартибда бекор қилиниши тушунтирилганда, Ш.Хайдаров фарзандларининг 18 ёшга қадар бўлган алимент пулларини олдиндан тўлашни афзал билиб, собиқ турмуш ўртоғи билан ўзаро келишган ҳолда 78 миллион алимент пулларини олдиндан тўлаб берди.
Ҳужжатлар қонуний расмийлаштирилгандан сўнг, Бюронинг туман бўлими томонидан унга қўйилган чекловлар бекор қилинди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар