Мадина Мухторованинг оилавий "саргузаштлари" билан боғлиқ охирги видеони кўрдим. Аммо на самимийлик, на ростлик бор бу видеода. Боланинг аҳволини кўриб қанчадан қанча юртдошларимиз унга раҳми келди, тунни тонгга улади. Охирги видеосида ҳеч нарса бўлмаганидек болакай "мазза қилиб яшашга" қўйишларингизни сўради. Кулгинг қистайди. Мана шунча томошани кўрсатиб, одамларни беҳаловат қилиб, қанча одамни безовта қилиб яна қандай қилиб мазза қилиб яшаш мумкин.
Агар бола ростдан ҳам калтакланган, ростдан ҳам ертўлада сақланган бўлса буни экспертиза аниқлагандир. Демак, уни қийноққа солганлар жазоланишини талаб қилишга ҳаққимиз бор. Агар бола охирги видеосида гапирганидек артист бўлиш учун омма олдида шундай томоша кўрсатган бўлса, демак уни психиатрга кўрсатиш керак. Буни ҳам талаб қиламиз.
Биз бу саҳналашатирилган, росту ёлғон аралашиб кетган томоша орқали жуда кўп фожеаларни англаб етдик. Қаровсиз қолган болалар, масъулиятсиз оналар, масъулиятсиз оталар ва уларнинг жамиятга келтираётган мана шундай зарарли томонлари. Ва яна бир нарсани бир болага етти қўшни ёки етти маҳалла ота-она деган минг йиллик қадриятлар бугун ўз қийматини йўқотганининг ҳам гувоҳи бўлдик. На бирорта маҳалла фаоли чиқиб воқеага ойдинлик киритмади. Демак маҳалла ҳеч қайси оиланинг яшаш шароитидан, туриш турмушидан хабардор эмас.
Дунёда энг ёмон нарса айб қилган бетнинг қизармаслиги бўлса керак. Мени доим шу нарса ўйлантиради. Уч кунлаб омма эътиборида, халқ диққат марказида бўлиб турибам яна қайта қайта видео олишга, рол ўйнашга, одамлар кўзига тик қарашга кучни қаердан олиш мумкин. Одамларнинг ҳис-туйғуларининг сизларга бир чақалик аҳамияти йўқми? Мадина опа "мазза қилиб яшашга қўйингсизлар, бизнинг оилавий ҳаётимизга аралашмангсизлар", дебсизлар. Мана шунча ЮК билан бундан буёғига қандай қилиб МАЗЗЗЗА қилиб яшамоқчисизлар.
Яна айтмоқчи бўлганим фарзандларингизга тарбия беришга жуда кечиккан онасиз. Бири укасини ўласи қилиб калтаклайди. Агар ака калтакламаган бўлсаю кичик ўғлингиз артистлик қилиш учун шу томошани кўрсатган бўлса буям кичик ўғлингизнинг қаровсиз қолгани, эътибор талаблигидан далолат.
Агар кичик ўғлингиз ростдан ҳам калтакланган бўлсаю сизларнинг босимларингиз туфайли ёлғон гапираётган бўлса уни ёлғонга ўргатаётган экансиз, демак буям фожеа. Эртага бундан ҳам катта-катта томошалар кўрсатмаслигига ва уни ёлғонлари билан бекитмаслигига ким кафолат беради. Яна ўша савол: Ҳамма бир-бирини алдайдиган бу оилада қандай қилиб маззза қилиб яшаш мумкин????
Барно Султонова
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео)
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"
Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди
Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади
Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди
Кадастр соҳасида коррупциявий жиноят содир этган 33 ходим қайта ишга кириб, яна жиноятга қўл урган