00:02 / 05.01.2020
4 595

Самарқанд ва Китобни боғловчи «Тахтақорача» довони вақтинча ёпилди

Самарқанд ва Китобни боғловчи «Тахтақорача» довони вақтинча ёпилди
«Олмаота–Бишкек–Термиз» М39 халқаро автомагистралининг Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи «Тахтақорача» (Китоб) довонидан ўтган қисмларида 2019 йилнинг 4 январь куни кучли қор ёғиши ва кўриш имкониятларининг кескин пасайганлиги сабабли автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилди.

Бу ҳақда Автомобиль йўллари қўмитаси матбуот хизмати маълум қилмоқда.
Шу боисдан, автомобиль йўлининг мазкур довондан ўтган қисмларида ҳаракат хавфсизлиги таъминлангунга қадар автотранспорт воситалари эгаларига А-378 «Самарқанд–Ғузор» автомобиль йўли орқали ҳаракатланиши тавсия қилинади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқанд ва Китобни боғловчи «Тахтақорача» довони вақтинча ёпилди