Фото: ДХХ чегара қўшинлари матбуот хизмати
ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари Давлат чегарасидан ноқонуний тарзда олиб ўтишга уринилган контрафакт маҳсулотларнинг йирик партиясини қўлга олди. Бу ҳақда ДХХ чегара қўшинлари матбуот хизмати хабар берди.
ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари 2019 йилнинг 30 декабрь куни Фарғона вилоятида умумий қиймати 430 миллион сўмга тенг бўлган биологик актив қўшилмаларнинг йирик партиясини мамлакатга ноқонуний йўллар билан кириб келишининг олдини олди.
Шунингдек, 29 декабрь куни Фарғона, Андижон ва Наманган вилояти чегаролди ҳудудларида 150 миллион сўмга тенг бўлган пиротехника воситаларини Давлат чегараларидан ноқонуний йўллар билан олиб ўтилишига чек қўйилди. Шу куннинг ўзида мамлакатимиз ҳудудидан ноқонуний тарзда олиб чиқиб кетишга уринилган 20 минг АҚШ доллари миқдордаги пул маблағи аниқланди.
Бундан ташқари Андижон вилоятининг чегараолди ҳудудида умумий қиймати 580 миллион сўмга тенг бўлган турли хилдаги сифати шубҳали дори маҳсулотлари қўлга олинди. Ҳозирда ушбу ҳолатлар бўйича тегишли идоралар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди
Президентга темир йўл соҳасидаги лойиҳалар тақдим этилди
Россия ИИВ Украинанинг амалдаги ва собиқ президентини қидирувга берди
Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди
Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори"
Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"
Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди
118:9: “Барселона” футбол ўйнашни қизлардан ўргансин!