
Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
Қашқадарё вилояти ҳокими Зоир Мирзаев Чироқчи туманидаги «Чиял» жамоа хўжалиги ҳудудида жойлашган бозорда бўлди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берган.

«Мазаси оғизда қолар яхна гўшти бор машҳур бозор бундай кўринишда бўлиши биз масъуллар учун уят. Қадимдан ота-боболаримиздан қолган нақл бор: «Халқнинг маданиятини билмоқчи бўлсангиз, ўша ҳудуднинг бозори ва мозорини бориб кўринг», — дейди Зоир Мирзаев.

Вилоят ҳокими ва бошқа мутасадди ташкилотлар раҳбарлари бозор ҳудудини кўздан кечириб, камчиликларни ўрганди, маҳаллий аҳоли вакиллари ҳамда тадбиркорларнинг таклифлари асосида бозорни замонавий кўринишдаги мажмуага айлантиришга келишиб олинди.



Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар