
Ўзбекистонда кўчаларни таъмирлаш ва сифатини назорат қилиб боришни ушбу кўчага ўз отаси номини қўйишни истаганларга юклаш таклиф этилди.
«Бизда ким кўп, отасининг номини кўчаларга қўймоқчи бўлганлар кўп. 5-6 йил олдин шунақа уринишлар кўпайиб кетган эди. Назаримда, ҳукумат сал бошқача йўл тутиб, тақиқлаш эмас, бунақа уринишлардан халққа нафи тегадиган тарзда фойдаланиш йўлидан бориш керак.
Дабдаласи чиқиб ётган йўлларни — улар Тошкентдаги маҳаллаларда ҳам жуда кўп — пулдорларга отасининг номини кўчага қўйиш шарти билан бўлиб бериш лозим: ёнидан харажат қилиб, яхшилаб таъмирласин, кейин ҳам оталиққа олиб, ўйдим-чуқурларини ямаб турсин. Ҳам отасини улуғлайди, ҳам халққа ёрдами тегади.
Улар «отангга раҳмат» деган савобни олиб туриш учун ўша кўчаларни ўз ҳолига ташлаб қўймаслиги аниқ», — деб ёзади @fikr kanali. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар