11:33 / 06.01.2020
3 082

Бозорлар фаолиятидаги тизимли муаммолар очиқланди

Бозорлар фаолиятидаги тизимли муаммолар очиқланди
Бозор ва савдо комплекслари фаолиятини янада такомиллаштириш ва улардаги давлат иштирокини қисқартириш чора-тадбирлари қабул қилинади.

Муҳокама учун эълон қилинган президент қарори лойиҳасида айтилишича, сўнгги йилларда мамлакатда замонавий бозор ва савдо комплексларини қуриш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, озиқ-овқат хавфсизлигини ва истеъмол товарлари нархларининг барқарорлигини таъминлаш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, бозор ва савдо комплексларида товарлар савдосини ташкил қилиш ва уларни бошқариш бугунги кундаги республикада самарали бошқарув тизимини жорий қилиш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар талабларига жавоб бермаслиги натижасида, бозор ва савдо комплекслари фаолиятида тизимли муаммолар ва камчиликлар сақланиб қолмоқда.

Хусусан:
биринчидан, бозор ва савдо комплекслари устав капиталида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари устун улушларга эга эканлиги ва амалдаги солиқ тизими бозор ва савдо комплексларида савдо фаолиятини ташкил этишда рақобат муҳитини шакллантириш ҳамда ушбу соҳага инвестицияларни жалб қилишга тўсқинлик қилмоқда;

иккинчидан, бозор ва савдо комплексларидаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари улушларини бошқаришнинг самарали тизими жорий этилмаган;

учинчидан, бозор ва савдо комплексларнинг фаолият самарадорлиги паст даражада, уларнинг кўпчилиги сўнги ўн йилда бирон марта давлатга дивиденд тўламаган;

тўртинчидан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи фермер ва деҳқон хўжаликлари, томорқа ер эгаларининг тўғридан-тўғри бозорларга кириши учун тенг шароитлар яратилмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бозорлар фаолиятидаги тизимли муаммолар очиқланди