12:40 / 06.01.2020
3 263

Андижонда ухлаб қолган Mercedes ҳайдовчиси симёғочга урилди

Андижонда ухлаб қолган Mercedes ҳайдовчиси симёғочга урилди
Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати
4 январь куни соат 08:10 ларда Андижон вилояти Хўжаобод туманидан ўтувчи йўлда Mercedes русумли машина бошқарувни йўқотиб, симёғочга урилган, деб хабар беради ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати.

Фожиа оқибатида машина ичида бўлган 45 ёшли марғилонлик йўловчи тан жароҳатлари олиб, шифохонада вафот этган. 1964 йилда туғилган яна бир йўловчи эса ҳозирда шифокорлар назоратида.

Дастлабки маълумотларга кўра йўл-транспорт ҳодисаси ҳайдовчининг транспорт воситасини бошқариш вақтида ухлаб қолиши, бунинг натижасида рул бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги темир симёғочга урилиши оқибатида содир бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижонда ухлаб қолган Mercedes ҳайдовчиси симёғочга урилди