
Фото: bookmaker-ratings.ru»
Бухоролик Ў.Ўринов (1979 й.т.) кимсан UFC бўйича жаҳон чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов билан жанг қилмоқчи!
Бу ҳақда у тор доирада, бос мастона ҳолда айтмади. Балки ниятини Президент ишонч телефони орқали ошкор қилди: «Мен Ҳабиб Нурмагомедов билан жанг қилмоқчиман. Бу масалада ҳеч қаерга мурожаат қилмадим. Илтимос, менга шу имкониятни яратиб беришларини сўрайман. Ҳабиб камарини ҳалоллаб олсин. Мени ҳам, Ҳабибни ҳам тиббий кўрикдан ўтказишларини сўрайман», дейди у мурожаатида.

Фото: Ижтимоий тармоқлар
Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама этилаётган мазкур мурожаатга жиддий қараётганлар кам. Аксарият фойдаланувчилар ҳазил оҳангида унинг «духи»га балли, дейишмоқда. Айримлари эса айни жанг ўтказилиши мумкинлигига ишонмоқда ҳам. Буниси энди мўъжиза билан баробар.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар