50 миллион сўмлик “Тропикамид”нинг ноқонуний савдоси “пишмай” қолди

50 миллион сўмлик “Тропикамид”нинг ноқонуний савдоси “пишмай” қолди
Божхона органлари томонидан божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Жумладан, Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан “Тропикамид” дори воситасининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Тадбир давомида фуқаро Н.Ж. томонидан тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 50 миллион сўмлик 500 дона “Тропикамид” дори воситаларини яширинча сотаётган вақтида тезкор гуруҳ ходимлари томонидан тўхтатиб қолинди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар