date

Ҳужжатларда кўрсатилганидан ортиқча бўлган 676 миллион сўмлик матолар фош этилди

Ҳужжатларда кўрсатилганидан ортиқча бўлган 676 миллион сўмлик матолар фош этилди
Божхона тўловларини четлаб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхоначилар кескин кураш олиб боришмоқда.
Жумладан мамлакатимизда фаолият олиб бораётган масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига хориждан келтирилган мато товарлари Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Натижада, матолар ҳужжатларда кўрсатилганидан 162 240 кв.метр кўп эканлиги аниқланди.
Ҳужжатларда кўрсатилганидан ортиқча бўлган товарларнинг умумий қиймати 676 миллион сўмни ташкил қилди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Ҳужжатларда кўрсатилганидан ортиқча бўлган 676 миллион сўмлик матолар фош этилди