date
views 5 100

ЙПХ инспектори ҳайдовчидан 1 млн сўм оламан деб қўлга тушди

ЙПХ инспектори ҳайдовчидан 1 млн сўм оламан деб қўлга тушди
Иллюстратив фото
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси, вилоят прокуратураси ҳамда ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Маҳкама хабарига кўра, унда Сурхондарё вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори Б.Х. фуқаро П.Ж.нинг автомашинасини жарима майдончасига қўймаслик, унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирмаслик ва жарима тайинламаслик эвазига 1 млн. сўмни тамагирлик йўли билан талаб қилиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЙПХ инспектори Б.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ЙПХ инспектори ҳайдовчидан 1 млн сўм оламан деб қўлга тушди