date
views 2 769

1000 нафар ходим Тошкентни файзли шаҳарга айлантириш учун йўлга чиқишди

1000 нафар ходим Тошкентни файзли шаҳарга айлантириш учун йўлга чиқишди
Бугун пойтахтимизда “Файзли Тошкент” акцияси старт олди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
“Миллий” стадиони ёнидаги автотураргоҳда Тошкент шаҳар ҳокими “Файзли Тошкент” акциясига масъул барча мутасаддилар ҳамда 30 гуруҳга бўлинган 1000 нафар ходимлар йиғилишди.

Жаҳонгир Артикходжаев акцияга старт берар экан, озода ва саришта шаҳарда файз ва барака бўлишини таъкидлаб ўтди. Бундай тадбирлар натижасида Тошкент том маънода кўркам, гўзал ва обод шаҳарга айланиши ва ундан сўнг озодалик ҳамда тартибни сақлаб туриш ҳам муҳимлигига эътибор қаратди.

Шунингдек, бу ташаббусни тошкентликлар ўз ҳудудлари, кўчаларида давом эттиришлари, бу кундалик муҳим ишлардан бирига айланишига ишонч билдирди.

Ҳудудларни чиқиндилардан тозалаш, олиб чиқиб кетиш ва тартибга келтириш учун жалб этилган 105 та техника, хусусан, чиқинди ташиш машинаси, трактор, экскаватор, юк кўтарувчи машина, самосвал ва кранлар ва барча ходимлар ўзларига белгиланган манзилларга йўналишди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 1000 нафар ходим Тошкентни файзли шаҳарга айлантириш учун йўлга чиқишди