
Мажбурий ижро бюроси Юнусобод туман бўлими иш юритувидаги қарздор Ш.С.дан ундирувчи “Milliy bank” ТИФ фойдасига солидар тартибда 1 млрд. 35 млн. 840 минг сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд бўлиб, давлат ижрочиси томонидан №16143-44/23-сонли ижро иши қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Мазкур ижро ҳужжати юзасидан қарздор Ш.С. Бюронинг Юнусобод туман бўлими давлат ижрочисининг қонуний талабларини бажармасдан, қарздорлигини тўламасдан келаётганлиги сабабли давлат ижрочиси томонидан қарздор Ш.С.га тегишли бўлган “Spark” русумли автотранспорт воситасига нисбатан қидирув эълон қилинган эди. Сўнгра, бўлимнинг қидирув бўйича инспектори томонидан тезкор қидирув чора тадбирлари натижасида Ш.С.га тегишли бўлган “Spark” русумли автотранспорт воситаси топилиб хатланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар