
Бироз аввал хабар берганимиздек, бугун ИИВ томонидан журналистлар учун "Панельний" номи билан таниш Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасига қарашли Махсус қабулхонада пресс-тур ўтказилди.
Бир гуруҳ журналистлар иштирок этган тадбирда муассаса бошлиғи, майор Алишер Ҳошимов барча шароитлар билан таништирди.

Дастлаб, Махсус қабулхона ҳақида 10 факт:
1. Мазкур Махсус қабулхона 1971 йил қурилган. Ҳозирга қадар 2 маротаба реконструкция қилинган. 2019 йил янгидан қурилди;
2. Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасига қарашли Махсус қабулхонага суд қарори билан маъмурий ҳуқубузар деб топилган шахслар келтирилади. Улар 3, 10 ва 15 суткагача сақланади;
3. Жазони ижро этиш даврида ички тартиб қоидани бузган, ходимларга қўполлик қилиб, ҳақоратлаган шахсларга билдирги тузилади ва Маъмурий судга тақдимнома киритилади. Қайта кўриб чиқилган ҳолда шахснинг марказда бўлиш даври узайтирилиши мумкин;
4. Ҳудудда, маъмурий бино, ҳуқуқбузарлар сақланадиган икки қавватли бино ва очиқ ҳавода вақт ўтказиш учун маҳсус майдонча мавжуд;
5. Махсус қабулхонага келтирилган шахслар 2, 4, 6 ўринли хоналарда сақланади. Ҳар бир хонада видеокузатув камералари ўрнатилган. Ошхона ва ювиниш хоналари алоҳида. Кир ювиш машиналари билан таъминланган;
6. Қабулхона 150 кишига мўлжалланган. Айни кунда 80дан зиёд шахслар жазони ўтаяпти. Улардан 8 нафар аёллар;
7. Жазони ўтаётган шахслар бир кунда 2-5 дақиқа давомида махсус хонада телефондан фойдаланиши ва оила аъзолари билан суҳбатлашиши мумкин;
8. Улар асосан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135-, 183-, 187-, 194-, 195- каби моддаларига кўра жазони ўташади;
9. Ички ишлар вазирлиги томонидан киритилган низомга кўра, Махсус қабулхона жазони ўтаётганларни ҳар кунлик менюда келтирилган уч маҳал иссиқ овқат билан таъминлайди. Лекин шахсларнинг яқинлари аризасига кўра қўшимча егуликлар ҳам олиб келиниши мумкин. Улар махсус рўйхат билан шахсларга етказилади;
10. Жазони ўташ даврида шахслар таклиф билан чиққан корхоналарда ишлаш учун ҳам юборилади. Шу тариқа суд томонидан киритилган жарима сўммасини тўлаш имконияти яратилган.


“Келганимга уч сутка бўлди, бу ерда эканлигимни онам билмайди”.
Пресс-тур давомида жазони ўтаётган шахслар билан суҳбатлашдик.

Н. Салимова, 1995 йил Тошкент шаҳрида туғилган:
— Бу ерда учинчи сутка вақт ўтказишим. Қўшним билан ўзаро келишмовчилик оқибатида 10 суткага келганман. Лекин бўлиб ўтган вазиятда мени айбим йўқ.
— Бу ерда эканингиздан яқинларингиз хабардорми?
— Бўлган вазиятни ва бу ерда эканимни онамга айтишдан уяламан. Телефоним бузилиб қолди, шунинг учун алоқага чиқолмадим деб баҳона қилмоқчиман.
— Махсус қабулхонанинг шароитларидан қониқяпсизми?
— Уч маҳал овқат олиб келишади. Тўғри, оч қолаётганимиз йўқ. Нолимайман. Аммо бу ер ўз уйимиздек бўлолмайди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар